Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат аъзолари жамоатчилик вакиллари билан учрашди
19:13 / 2019-10-26

Андижон вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари Т.Мадумаров, Т.Йўлдошева, Ш.Маматқуловнинг кенг жамоатчилик вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.


Андижон вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари Т.Мадумаров, Т.Йўлдошева, Ш.Маматқуловнинг кенг жамоатчилик вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Унда халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашлари депутатлари, сайлов комиссиялари раислари, давлат, жамоат ташкилотлари, кенг жамоатчилик, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма учинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар ва муҳокама қилинган бошқа масалалар юзасидан қабул қилинган қарорлар мазмун-моҳияти хусусида сўз юритилди.

Сенатнинг ялпи мажлисида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширилиши белгиланган чора-тадбирлар дастурини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги, “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги, “Меценатлик тўғрисида”ги, “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги, “Мудофаа тўғрисида”ги, “Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида”ги каби қатор қонунлари кўриб чиқилди.

Сенаторлар томонидан юқорида қайд этилган қонунларнинг аҳамияти, мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш, аҳоли ўртасида тарғибот ишларини самарали ташкил этиш, фуқароларнинг қонунларни билиш, ҳуқуқий саводхонлигини янада юксалтириш юзасидан фикр-мулоҳаза, таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Тадбирда жорий йил 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловлар ҳамда сайловга тайёргарлик жараёнидаги тадбирларни Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси меъёрлари ва қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказиш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, Сенат ялпи мажлисида кўрилган Бўз туманини Бўстон деб ўзгартириш, Хонобод шаҳрида туризмни ривожлантириш, шаҳарни кенгайтиришга оид масалалар юзасидан фикрлар билдирилди.

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов сўзга чиқди.