Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат аъзолари Олмазор тумани Давлат хизматлари марказига ташриф буюрди
12:32 / 2021-05-27

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Нариман Умаров пойтахтимиздаги Олмазор тумани Давлат хизматлари марказига ташриф буюрди.

Мақсад - аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш жараёни, халқимизга хизматлардан фойдаланишда яратилган шарт-шароитлар ва соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалдаги ижроси билан яқиндан танишиш.

ДХА директори ўринбосари Н. Муҳаммадиев Сенат аъзоларига Марказда яратилган шароитлар, онлайн навбат, компьютер тизимлари, фуқароларнинг кутиш вақтини мазмунли ўтказиш учун қилинган ишлар намойиш қилинди. Хизматлардан фойдаланувчи сифатида жорий этилган тизимга баҳо берилди.

Ташриф давомида фуқаролар ва тадбиркорлар билан мулоқот қилиниб, уларнинг соҳага оид фикрлари тингланди.