Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунни маъқуллади
18:17 / 2022-12-28

Қонунда 2023 йилда мамлакатимиз иқтисодиётида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари 5,3 фоизни ва истеъмол нархлари индекси 2022 йилнинг декабрь ойига нисбатан 9,5 фоиз миқдорида бўлишидан келиб чиқиб, Давлат бюджети параметрлари ҳисоб-китоб қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Консолидациялашган бюджетининг даромадлари 2023 йилда 310,7 триллион сўмни, харажатлар эса 343,2 триллион сўмни ташкил этиши кутилмоқда.

2023 йилги Давлат бюджети харажатлари (давлат мақсадли жамғармаларига ажратиладиган трансфертлар билан бирга) 257,7 триллион сўмни, ялпи ички маҳсулотга нисбатан 24,1 фоизни ташкил қилади.

Давлат бюджетининг ижтимоий соҳага йўналтирилаётган миқдори, айниқса, эътиборли. Таълим соҳаси харажатлари 58,4 триллион сўм, соғлиқни сақлаш соҳасига 28,4 триллион сўм, маданият соҳасига 2,5 триллион сўм, спорт соҳасига 2,3 триллион сўм ва фанни янада ривожлантириш тадбирлари учун 2023 йилда 1,8 триллион сўм йўналтириш белгиланди.

2023 йил учун Давлат бюджетида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг устувор йўналишларини молиялаштириш учун 18,1 триллион сўм ажратилади. Шунингдек, 2023 йилда жами 52 мингдан ортиқ даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларга ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 1,1 триллион сўм субсидиялар тўлаб берилиши ҳам кўзда тутилган.

ЎзА