ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб “Сен буюк юрт фарзандисан, болажон!” номли хайрия тадбири ташкил этилди.
Ўсиб келаётган ёш авлодни маданий меросимиз тарихи билан яқиндан таништирган ҳолда, уларни санъат олами билан ҳамнафас этиш ҳамда аҳолининг энг ёш қатлами бўлмиш болажонларга жамият эътиборини қаратиш мақсадида ташкил этилган тадбирга кам таъминланган оилалар фарзандлари таклиф этилди.
Тадбир доирасида уста-ҳунармандлар томонидан болажонлар учун майда ҳайкалтарошлик ва ҳуштаклар ясаш бўйича маҳорат дарслари ташкил этилди. Шунингдек, Яккасарой туман “Баркамол авлод” болалар мактаби ўқувчиларининг ижодий кўргазмаси ва саҳна чиқишлари барчага манзур бўлди.
[gallery-12169]
Отабек МИРСОАТОВ (сурат), ЎзА