Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Семизлик инсоният учун муаммога айланмоқда
14:17 / 2022-10-11

11 октябрь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ташаббуси билан бутун дунёда семиришга қарши кураш куни сифатида нишонланмоқда.

Бугунги кунда Европанинг кўплаб ривожланган мамлакатларида катта ёшдаги аҳолининг 15 дан 25 фоизигачаси семиришдан азият чекмоқда. Умуман, сўнгги йилларда бутун дунёда болалар ва ўсмирлар орасида ҳам семириш ҳолатлари ортмоқда. Ривожланган мамлакатларда 25 фоиз ўсмирлар ортиқча вазнга эга, 15 фоизи эса семириб кетган ва бундан азият чекмоқда. Болаликдаги ортиқча вазн катта бўлганда семириб кетишга сабаб бўлади. Ортиқча вазнга эга болаларнинг 50 фоизи ҳали 6 ёшга ҳам кирмаган ва улар катта бўлганда семиришга мойил бўлади. Ўсмирликда эса ушбу эҳтимоллик кўрсаткичи 80 фоизга чиқади. 
 
Семизлик умр давомийлигини сезиларли равишда қисқартиради, яъни улар семирмаганларга қараганда 3-5 йил кам умр кўради. Ҳар учта ўлимнинг иккитаси ёғ алмашинувидаги бузилишлар ва семириб кетиш оқибатида юз бермоқда. 

Мутахассислар хамирли овқатлар ва ширинликларни ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш салбий оқибатларга олиб келишини таъкидламоқда. Нон маҳсулотлари таркибидаги углеводлар ёғ ва шакар билан мос равишда нафақат семириш учун мойилликни уйғотади, балки тана оғирлигини ҳам кескин оширади. Бу эса танадаги моддалар алмашинувига зарар етказади ва ошқозон-ичак, аллергия, диабет касалликларига ҳамда ўсимталар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Шундай экан, ҳар биримиз истеъмол қилаётган таомларимизга қаттиқ эътибор беришимиз, меъёрида овқатланишимиз муҳим. Қолаверса, мунтазам равишда жисмоний ҳаракат қилиш ҳам танамиз оғирлигини меъёрида ушлаб туради.