Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Семинар-тренинг
13:19 / 2025-10-28

Хоразм вилоят педагогик маҳорат марказида “Мактабгача таълимдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш” лойиҳаси доирасида ўтказилган уч кунлик семинар-тренинг ўз ниҳоясига етди.

Ушбу семинар - тренингда асосий эътибор ҳудудда сифатли таълим хизматларини янада ривожлантиришга қаратилди.

Тренинг машғулотларини ЮНИCЕФнинг эрта ривожланиш ва мактабгача таълим масалалари бўйича мутахассиси Вазира Назарова ҳамда халқаро эксперт Кристиан Фабби олиб борди. 

Семинар-тренинг давомида иштирокчилар мактабгача таълим сифатини ошириш, инновацион ёндашувларни амалиётга жорий этиш ҳамда болаларнинг эрта ривожланишини қўллаб-қувватлаш бўйича янги билим ва кўникмаларга эга бўлишди. 

[gallery-25948]

– Марказ вилоятдаги барча мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг малакасини оширади, – дейди Хоразм вилоят педагогик маҳорат маркази директори Жасурбек Салаев. – Улар ўз туманларидаги мактабгача таълим ташкилотлари педагогларини ўқитади. Шу тариқа барча мактабгача таълим ташкилотлари қамраб олинади. 

Энди болалар таълим жараёнида фақатгина томошабин сифатида эмас, балки жараённинг бажарувчиси сифатида иштирок этади. Таълим жараёнида педагоглар уларга тўғри йўналиш бериш билан чекланади. Бунда мактаб ёшидаги болаларни жамиятга мослаштириш, табиатга яқинлаштириш бирламчи вазифа сифатида эътиборга олинган.

Тадбир якунида иштирокчиларга сертификат ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Аҳмаджон Шокиров,
Беҳзод Саидов (сурат), ЎзА