Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Секторлар раҳбарларининг фаолияти самарадорлиги баҳоланади
15:54 / 2022-06-21

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги матбуот котиби Севара Зокирова иштирокида брифинг ўтказилди.

Маълумотларга кўра, жорий йилда секторлар раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг янги тизими жорий этилади. Қайд этилишича, эндиликда  рейтингнинг 60 фоизи сектордаги иш фаолияти ҳамда 40 фоизи сектор раҳбарларининг юқори турувчи органлари томонидан уларнинг соҳавий фаолиятини баҳолаш натижаларига кўра шакллантирилади. 

Маълумки, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлари ҳамда секторлар раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаб келмоқда. Жумладан, “маҳаллабай” ишлаш механизмини янги босқичга кўтариш мақсадида ўтган 2020 йилдан бошлаб Наманган ва Хоразм вилоятлари туман (шаҳар)ларида, ўтган 2021 йилдан эса барча туман (шаҳар)ларда секторлар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш тизими йўлга қўйилган. 

Баҳолашнинг устувор йўналишлари ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлиги бўйича статистик кўрсаткичлар йиғиндиси, ёшлар етакчилари фаолияти самарадорлиги бўйича статистик кўрсаткичлар йиғиндиси ҳамда  хотин-қизлар фаоллари фаолияти самарадорлиги бўйича статистик кўрсаткичлар йиғиндиси кабилардан иборат. 

Шунингдек, рейтинг маҳаллаларда содир этилган жиноятлар тўғрисидаги статистик маълумотлар, сектор раҳбарларининг шахсий ташаббускорлиги билан амалга оширилган ишлари, туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарларининг соҳавий хизмат фаолияти самарадорлигининг баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотлар,  туман (шаҳар) аҳолиси ва МФЙ раисларининг секторлар фаолиятидан қониқиш даражаси бўйича сўровнома натижалари ва  секторлар раҳбарларининг билимини ilm.argos.uz платформаси орқали синовдан ўтказиш натижалари билан шакллантирилади. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА