English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Секторлар раҳбарларининг фаолияти баҳоланиб борилади
17:18 / 2020-12-11

Қашқадарёда “Секторлар фаолиятини баҳолаш (рейтинг) тизимининг жорий этилиши ҳамда жорий йилнинг 10 ва 11 ойлик рейтинг натижалари таҳлили” мавзуида семинар бўлиб ўтди.

Zoom платформаси орқали бўлиб ўтган семинарда вилоятдаги 15 та туман ва шаҳар сектор раҳбарлари ва штаб котиблари қатнашди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департамент мудири Илҳом Қурбонов иштирок этди. Сектор раҳбарлари ва котибларига Президентимизниниг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан тасдиқланган “Ҳудудларда туман (шаҳар) секторлари раҳбарлари фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисида Йўриқнома” асосида вилоятнинг барча туман (шаҳар) секторларининг рейтинг кўрсаткичлари, рейтинг тизими таркибидаги 15 та индикаторлар, уларнинг шаклланиш манбаси ва масъул ташкилотлар тўғрисида маълумот берилди.

 Туман (шаҳар) даражасидаги секторларнинг 10 ва 11 ойлик рейтинг натижалари таҳлили, улардаги энг юқори 5 та сектор ҳамда энг қуйи 5 та сектор натижалари тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.  

Мазкур баҳолаш тизими орқали Агентликнинг Қашқадарё филиали томонидан келгусида ҳар ойда тегишли вилоят ташкилотларининг тақдим этган маълумотлари асосида вилоятдаги 60 нафар туман (шаҳар) сектор раҳбарларининг фаолият самарадорлиги баҳолаб борилиши ҳамда рейтинги шакллантирилиши айтиб ўтилди.

Семинар якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилиб, секторлар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар берилди.

 

Ў.БАРОТОВ, ЎзА