Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Секторлар фаолияти янада такомиллашади
17:08 / 2021-01-22

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали томонидан Жиззах шаҳар сектор раҳбарлари, котиблари ҳамда ҳоким ўринбосарлари учун “Сектор раҳбарлари фаолиятини самарали ташкил этиш йўналишлари ҳамда sektor.argos.uz платформаси имкониятлари” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Президентимизнинг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида давлат хизматчиларини мунтазам ўқитиш ва билимини баҳолаб бориш тизимини йўлга қўйиш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилган. Ушбу вазифанинг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан "Сектор раҳбарларининг малакасини ошириш портали" –https://sektor.argos.uz яратилиб, тўлиқ ишга туширилиши муҳим ишлардан бири бўлди.

– Янги sektor.argos.uz сайти фойдаланиш учун қулай бўлиб, кенг имкониятларга эга, – дейди Агентликнинг Жиззах филиали раҳбари Э.Холбўтаев. – Унда секторга оид барча норматив-ҳуқуқий хужжатлар ва зарурий адабиётлар, видеоқўлланмалар мавжуд. Бунда ҳар бир фойдаланувчи нафақат ўз билим ва малакасини ошириши, шу билан биргаликда секторлар фаолиятига алоқадор бўлган долзарб мавзулар юзасидан ишлаб чиқилган жорий тест синовларини мустақил топшириш орқали ўзлаштириш даражаларини аниқлаб бориши ҳам мумкин.  

Маскур семинарда агентлик филиали масъуллари томонидан янги яратилган платформанинг имкониятлари ва ундан самарали фойдаланиш қоидалари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди. Хусусан, сайтдаги ҳар ҳафтанинг жума куни давлат хизматчилари учун ўтказиб келинаётган “Сиёсий-маърифий соат” дарслари бўйича видеоматериаллар, сектор раҳбарлари фаолиятини ҳар ойда баҳолаш – рейтинг тизими бўйича ойлик натижалар, давлат хизматчилари малакасини ошириш юзасидан видеокурслар, давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳамда унга нисбатан ижро ҳокимияти раҳбарларининг муносабатлари, электрон кутубхона адабиётлари ҳамда норматив-ҳуқуқий хужжатларни ўрганиш, улардан фойдаланиш имкониятлари ўргатилди.

Шунингдек, 2020 йил якуни бўйича натижалар муҳокама қилиниб, Агентлик филиали кўмагида секторлар фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган “Йўл хариталари”да белгилаб олинган чора-тадбирларни ўз муддатида ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.  

Ушбу мавзулар доирасида маҳаллаларда ташкил этилган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилганлар бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлигини таъминлашда секторлар фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар, тавсиялар ишлаб чиқилди.  

 

Т.Бекназаров,

ЎзА мухбири