French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сектор раҳбарлари ёшларга ҳисобот берди
19:16 / 2021-02-22

Самарқанд шаҳрида вилоят секторлари раҳбарлари томонидан ёшларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш учун “маҳаллабай” амалга оширилган ишлар тўғрисида аҳолига, хусусан, ёшларга ҳисобот бериш мақсадида учрашув ўтказилди.

Фестиваль тарзида уюштирилган тадбир 5 минг қадам юриш марафони билан бошланди. Сўнгра ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси, беш муҳим ташаббус бўйича ўқувчи ва талаба-ёшларнинг кўргазмали чиқишлари, танловлар ўтказилди.

Пушкин номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ва IT-park дa очиқ эшиклар куни тадбирлари бўлиб ўтди.

Самарқанд ёшлар марказида вилоят секторлари раҳбарлари ўз ҳудудларида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишларига шароит яратиш борасида олиб бораётган ишлари ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, учрашувда йигит-қизлар ўзларини қийнаб келаётган муаммолар ва таклифларни ўртага ташлади. Уларнинг ечими бўйича мутасаддиларга вазифалар берилди.

– Ҳайдовчиларнинг спиртли ичимлик истеъмол қилганини аниқловчи ускуна ихтиро қилдим, – дейди Достонбек Эшонов. – Буни бугун вилоятнинг 3-сектори раҳбари, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи билан бирга синовдан ўтказдик. У киши бу ускуна йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари учун жуда зарур эканлигини айтиб, бунинг устида мукаммал ишлашимни ва қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини айтди.

Учрашув давомида ёшлардан элликдан ортиқ савол ва таклифлар қабул қилинди. Ҳар бир муаммоли масала юзасидан масъуллар ва муддат белгиланди.

Ғ.ҲАСАНОВ, А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА