Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенга лойиқ бир фарзанд бўлиб...
08:43 / 2020-04-22

Тошкент. Ёмғирли кўчалар ёлғиз, Маҳзун томчилардан тўлади анҳор.


Тонг

Тошкент. Ёмғирли кўчалар ёлғиз, 
Маҳзун томчилардан тўлади анҳор. 
Биллур шабнамларни ваъдалар қилиб, 
Бағрида муз билан келди, бу баҳор. 

Сукунат кезади чаман боғларда, 
Навбаҳор фаслида дилларда озор. 
Қалдирғоч қанотли умидлар бериб, 
Ям-яшил куз билан келди, бу баҳор. 

Вақт ҳам имиллайди, сабрни синаб, 
Қушлар азонидан куч олар наҳор. 
Табассумли кунлар бахтини тилаб, 
Бир маъюс юз билан келди, бу баҳор.... 

Сўнгсиз кенгликларда ястаниб ётган, 
Юртнинг қучоғида қувончларим бор. 
Ўзга оламларда ҳали унмаган 
Унда меҳр бисёр, соғинчлар бисёр. 

Тириклик уйидан олган нафасим, 
Улуснинг бетакрор тонгига ҳамдам. 
Менга азиз эрур, менга ватандир, 
Миноранинг маъюс кўчалари ҳам. 

Ўтмишнинг армонли умри ухлайди, 
Кўҳна Хоразмнинг минорларида. 
Ватаннинг минг йиллик меҳри мудрайди 
Қадим Бухоронинг чинорларида. 

*** 
ВАТАН СЕНГА ЛОЙИҚ БИР ФАРЗАНД БЎЛИБ...

Сўнгсиз кенгликларда ястаниб ётган,
Юртнинг қучоғида қувончларим бор.
Ўзга оламларда ҳали унмаган
Унда меҳр бисёр, соғинчлар бисёр.

Тириклик уйидан олган нафасим,
Улуснинг бетакрор тонгига ҳамдам.
Менга азиз эрур, менга ватандир,
Миноранинг* маъюс кўчалари ҳам.

Ўтмишнинг армонли умри ухлайди,
Кўҳна Хоразмнинг минорларида.
Ватаннинг минг йиллик меҳри мудрайди
Қадим Бухоронинг чинорларида.

Ватан! Сенга лойиқ бир фарзанд бўлиб,
Ўзинг инъом этган бахтга етарман.
Кетар бўлсам бир кун боқий манзилга,
Бир ҳовуч тупроғинг олиб кетарман.

Юртимга бахшида барча тилагим,
Олқишларим бари Аллоҳга аён.
Ўзбекнинг ўлкаси менинг ватаним,
Ярим жоним Сурхон, ярми Чағонён.

Бағрингда туғилдим, ҳаётим масъуд,
Қалбим чечак эрур, юртим чамандир.
Томиримда яшаган энг буюк маъбуд-
Бири Онам бўлса, бири Ватандир!

Шоира Ҳасан қизи