Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Карантинда ёзилган шеър
13:10 / 2020-04-11

Деразадан ҳуркиб қарайман,
Ачингандек боқар мусича.
Ёри изсиз кетган бевадек,
Баҳор кетиб борар ўзича...


КАРАНТИНДА

Деразадан ҳуркиб қарайман,
Фазодан боққандек заминга.
Қўл силкитиб имлайди баҳор
Мени эса оёғим синган...

Деразадан ҳуркиб қарайман,
Лаҳзаларда ўйчан қиёфа.
Рўмолини ечади баҳор —
Борлиқда одамсиз зиёфат...

Деразадан ҳуркиб қарайман, 
Ачингандек боқар мусича.
Ёри изсиз кетган бевадек,
Баҳор кетиб борар ўзича...

*** 
Шохда ёлғиз қолган нокдек ғарибман -
Тўкилмоққа келиб бахт ахтарибман...
Сайр этгали келдим бу дунёсига,
Бу олам меники эмас: шарифман.

Асрлар кўзимга кул сочиб ўтди,
Ожизман, юпунман, лекин зарифман.
Миллион кашфиёт ва бунёд қилдим,
Юксалиб, Ўзимни лойга қорибман.

Бир кеча кўнгилга сўзлагил дедим,
Анордек сачради - бекор ёрибман.
Ёр келар дейишди туғилганимда -
Боладек эмаклаб ўзим борибман.

Ёр деди: "Тўнингдан ёр иси келур",
Ҳорибман, ҳорибман, жуда ҳорибман...
На банда бўлолдим ва ёки одам -
Сиз каби чалкашган Шуҳрат Орифман.

photo_2020_04_11_12_47_44.jpg



Шуҳрат ОРИФ