Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
СЧР хизматчилари Ватанга қасамёд қабул қилишди
22:32 / 2020-07-17

17 июль куни Шимоли-ғарбий ҳарбий округ Нукус гарнизонидаги Сафарбарлик чақируви резерви батальонининг 500 га яқин хизматчиси Ватанга қасамёд қабул қилишди.


17 июль куни Шимоли-ғарбий ҳарбий округ Нукус гарнизонидаги Сафарбарлик чақируви резерви батальонининг 500 га яқин хизматчиси Ватанга қасамёд қабул қилишди.

Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати ЎзАга маълум қилди.

_MG_9695.JPG

_MG_9702.JPG

Юртимиз бўйлаб коронавирус пандемияси тарқалишига қарши курашиш чораларининг кучайтирилгани боис хизматчиларнинг ота-оналари, яқинлари ва дўстлари маросимда иштирок эта олмади. Тадбирда сўзга чиққанлар ушбу кун билан ёшларни муборакбод этиб, Ватанга қасамёд ҳарбий хизматчига она юрти, унинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги учун, шу юрт тинчлиги, халқининг бунёдкорона меҳнати, нуроний отахонлар ва онахонларнинг фароғатию, болаларнинг беғубор кулгуси, нурли келажаги учун масъул эканлигини эслатиб туришини таъкидлашди.

Дарҳақиқат, маросимда бирин-кетин Ватан олдидаги йигитлик бурчига содиқ қолишга аҳд қилаётган қорақалпоғистонлик йигитларнинг кўзларида мардлик ва жасурлик учқунлари намоён бўлиб, қалбларида чексиз фахр ва ифтихор туйғулари аланга олиб турди.

_MG_9821.JPG

_MG_9848.JPG

Она юртни садоқат, матонат ва жасорат ила қўриқлашни аҳд қилган йигитлар мана шундай синовли кунларда она Ватан олдидаги йигитлик бурчини бажаришга онт ичиб, келгусида юртимиз тараққиёти ва равнақига ўз ҳиссаларини қўшишга тайёр эканини таъкидлашди.

Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестри жамоаси томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар йиғилганларнинг қалбини илиқлик билан тўлдирди, дилларга хушкайфият улашди.

_MG_0016.JPG

_MG_0079.JPG