Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайёрамизнинг энг бой аёли ким?
15:40 / 2024-01-11

Bloomberg агентлигининг маълумотларига кўра, франциялик Франсуаза Бетанкур-Майерс сайёрамизнинг энг бой аёли бўлди. Унинг бойлиги 100 миллиард доллардан кўп.

Bloomberg агентлигининг миллиардерлар рўйҳатида Франсуаза Бетанкур-Майерс 13-чи, Forbes рейтингида эса, 15-ўринни эгаллайди.  

Айни пайтда Франсуаза Бетанкур-Майерс L'Oreal компанияси директорлар кенгаши вице-президенти лавозимини эгаллаб турипти. Кенгаш таркибига 16 нафар киши, жумладан унинг 2  ўғли ҳам киради. Компанияда жами 85 мингга яқин ходим меҳнат қилади. Йиллик айланмаси 38 миллиард долларга етган компания ҳозирда косметика воситалари ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги энг йирик компания бўлиб, у Lancome, Kiehl's, Maybelline ва Garnier каби машҳур брендларга эга.  

Франсуаза Бетанкур-Майерс бадавлат оилада туғилган. Унинг отаси Эндрю Бетанкур дунёга машҳур L'Oreal компаниясига асос солган, онаси эса Лиллиан Бетанкур-Майерс Nestle фармацевтика компаниясининг меросхўри бўлган. Бетанкур-Майерс машҳур университетлар, жумладан Оксфорд ва Сорбона университетларининг дипломига эга. Миллиардер аёл ўз фаолиятини 1987 йилда отасининг компаниясидан бошлаган. У ерда у турли лавозимларда меҳнат қилган.  

Г. Абдуллаева тайёрлади, ЎзА