Сайёрамиздаги энг кекса одам 116 ёшида вафот этди
Бразилиялик роҳиба Ина Канабарру Лукас 116 ёшида вафот этди, деб хабар тарқатди “Франc-Пресс” агентлиги Бразилиянинг Порту-Алегри шаҳридаги кармелит опа-сингиллар жамоати баёнотига таяниб.
1908 йил 8 июнда туғилган бу аёл 2024 йил декабрь ойида 116 ёшида ёруғ оламни тарк этган япониялик Томико Итукадан Ер шарининг энг кекса вакили мақомини қабул қилиб олган эди.