Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайёрамиздаги энг бой одам бир кунда 11 миллиард доллар йўқотди
14:09 / 2023-05-25

Дунёнинг энг бой одами Бернард Арно АҚШ иқтисодиёти заифлашиши ҳашаматли товарларга бўлган талабни камайтиради, деган қўрқув туфайли бир кунда ўз бойлигидан 11,2 миллиард доллар йўқотди. Бу ҳақда “Казинформ” хабар берди.

Маълум бўлишича, “Louis Vuitton” сумкалари, “Moet & Chandon” шампан винолари ва “Christian Dior” либослари каби брендларни ўз ичига олган Франциянинг трансмиллий компанияси асосчиси бойлиги 2023 йилнинг аксарият қисмида тез ўсиб бормоқда, чунки Европанинг қиммат товар компаниялари акциялари нархи ҳам кескин ошган.

Сешанба куни вазият бироз ўзгарди. Европанинг энг қимматли товарлари сегменти кунига тахминан 30 миллиард доллар йўқотган. “Bloomberg” миллиардерлари индексига кўра, Бернард Арно ҳамда сайёрамизнинг иккинчи энг бой одами Илон Маск бойликлари орасидаги тафовут 11,4 миллиард долларга қисқарди.

 

Нигина Сафарматова,

ЎзА