English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайёрамизда янги болалар гепатити кузатилмоқда
10:06 / 2022-06-25

Болаларда номаълум гепатитнинг 900 дан ортиқ ҳолати аниқланган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилишича, дунё бўйлаб келиб чиқиши номаълум этиологияли гепатит билан касалланган болалар сони 920 нафарга етди.
“2022 йил 22 июнь ҳолатига кўра, беш минтақадаги 33 мамлакат болаларида номаълум этиологияли оғир ўткир гепатитнинг 920 эҳтимолий ҳолати қайд этилди”, — дейилади баёнотда.

Ташкилот хабарига кўра, 18 бемор болакай вафот этган, 45 ҳолатда тана аъзоси трансплантацияси зарур бўлган. Қайд этилишича, номаълум дардга учраганларнинг ярми Европада яшайди.

ЖССТ ушбу глобал хавфни ўртача даражада баҳоламоқда.