Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайёрамизда очарчилик билан боғлиқ вазият кескинлашмоқда
14:26 / 2021-11-09

Дунёнинг 43 мамлакатида 45 миллиондан ортиқ киши очарчилик ёқасида турибди, деб маълум қилди БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури.

3 миллиондан ортиқ киши эса очлик гирдобида қолган.

"Ўн миллионлаб киши мавҳумликка қараб ўтирибди. Қуролли можаролар, иқлим ўзгариши ва COVID-19 пандемияси ҳамон давом этмоқда. Бу фалокатларнинг ҳаммаси сайёрамизда очликни бошидан кечираётган инсонлар сонини ошишига сабабчи бўлмоқда. Сўнгги маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, ҳозир 45 миллиондан зиёд киши очлик қурбони бўлиш арафасида турибди", - деди Жаҳон озиқ-овқат дастури ижрочи директори Дэвид Бизли.

Унинг таъкидлашича, инқироз вазиятига ёғилғи, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ўғитлар нархининг ошиб бораётгани ҳам сабаб бўлмоқда. Буларнинг барчаси сайёрамизда янги инқирозларни келтириб чиқармоқда. Шундай инқирозлардан бири Афганистанда кузатилмоқда, шунингдек, Яман ва Сурияда ҳам фавқулодда вазият чўзилиб кетмоқда.

“Афғонистонда 3 миллион киши очарчиликка гирифтор бўлган. Бундан ташқари, Эфиопия, Гаити, Сомали, Ангола, Кения ва Бурунди мамлакатларида ҳам аҳвол оғирлигича қолмоқда, дейилади хабарда.