Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Сайёрамиз соати” аксияси
21:52 / 2024-03-25

Бутун заминимиздаги кўплаб давлатларда ҳар йили маълум кунда халқаро миқёсда – Ер вақти (Earth Hour) тадбири ўтказилиб келинади.

Ўзбекистонда ҳам мазкур тадбир доирасида 25 март куни “Сайёрамиз соати” аксияси ўтказилди. Жумладан, Жиззах вилоятидаги барча давлат органлари ва ташкилотларида электр энергияси билан ишлайдиган техникалар 1 соатга тармоқдан узилди. Айни шу вақтда раҳбар ва ходимлар, профессор-ўқитувчилар ҳамда барча таълим олувчи ўқувчи-талабалар, бошлиқ ва ишчи-ходимларга 1 соат давомида ихтиёрий равишда ташқарида сайр қилиши тавсия этилди. 

Ушбу аксияда Жиззах вилоятининг Арнасой туманидаги 8-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчи, ходим ва ўқувчилари ҳам фаол иштирок этди. 

Ўқув муассасасида аксия доирасида мактабда электр энергияси билан ишлайдиган барча техникалар 1 соатга тармоқдан узилди. Мактаб ҳовлиси ва табиат қўйнида 1 соатлик сайр амалга оширилди. Шунингдек, ана шу вақт давомида жисмоний машқлар, гимнастика ва бадантарбия машқлари ва спортнинг шахмат, шашка ва гандбол турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Юқори синф ўқувчилари эса, табиат қўйнида шеърхонлик мушоирасида ўзаро баҳслашди.  

Аксияда фаол иштирок этган ўқитувчи, ходим ва ўқувчиларга мактаб маъмурияти ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширди. 

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари