English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайёр хизматлардан хорижлик инвесторлар ҳам мамнун
17:06 / 2022-03-15

Бугун одамларга яқин бўлиш, тез, қулай ва сифатли давлат хизматларини кўрсатиш Давлат хизматлари маркази ходимларининг кундалик иш услубига айланган.

Аҳолининг марказга келишини кутмай, чекка ва олис ҳудудларда сайёр давлат хизматлари кўрсатилмоқда. Айниқса, Давлат хизматлари маркази ходимлари тадбиркорларнинг яқин кўмакчисига айланиб улгурди, десак адашмаймиз.

Жумладан, хорижлик Шен Шуирен жаноблари Яккабоғ туманидан 35 километр узоқликда жойлашган “Қайрағоч” МФЙда “SHEN GUOQIANG BUILDING MATERIAL” МЧЖ (ғишт ишлаб чиқариш) хорижий корхонасини юритиб келади. Корхона раҳбари туман Давлат хизматлари марказига “Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш” хизмати бўйича мурожаат қилган эди. Марказ ходимлари ҳамда Яккабоғ туман ҳокимлиги Инвестиция бўлими билан ҳамкорликда тадбиркорга сайёр тартибда давлат хизмати кўрсатилди. Хорижлик инвесторга корхонанинг тайёр бўлган ҳужжатлари топширилди. Кейинги жараёнда ҳужжатлар мазмун-моҳияти билан тўлиқ ва батафсил таништирилди.  Хорижий инвестор сайёр хизматдан мамнунлигини билдирди.

Яккабоғ туманида шу кунга қадар аҳолига 15 мингга яқин давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, шундан 300 га яқинини сайёр давлат хизматлари ташкил этади.

Ўлмас Баротов, ЎзА