Навоий вилояти Навбаҳор тумани 2-сектор ҳудудида туман прокурори Иброҳим Бобомуродов иштирокида ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар билан “Сайёр учрашув” ўтказилди.
Сектор ҳудудида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз ва иқтисодий муаммолари бор ёшлар 682 нафарни ва аёллар 325 нафарни ташкил этиб, улар “Сайёр учрашув” га таклиф этилди. Учрашув давомида жами 130 нафар фуқаронинг мурожаати жойида бартараф этилди.
Жумладан, меҳнат ярмаркаси давомида таъминотчилар томонидан жами 35 нафар, шундан “Аёллар дафтари”га киритилган 12 нафар, “Ёшлар дафтари”га киритилган 23 нафар фуқарога имтиёзли кредит асосида 6 турдаги, яъни, тикув машинаси, пайвандлаш ускунаси, мотокультиватор, мотоцикл, чорва моллари ва асалари тарқатилиб, фуқаролар билан шартномалар тузилди ва тўпланган ҳужжатлар имтиёзли кредит маблағларини чиқариш учун АТ “Халқ банки” ҳамда АТБ “Агробанк” туман бўлими ходимларига топширилди.
Шунингдек, 75 нафар фуқаро, шундан “Аёллар дафтари”га киритилган 30 нафар, “Ёшлар дафтари”га киритилган 25 нафар, ишсиз фуқародан 20 нафари доимий ишга жойлаштирилди.
Бундан ташқари, тадбир давомида 2-сектор ҳудудида “Ёшлар дафтари”га киритилган 5 нафар ёшга субсидия асосида иссиқхона қуриб бериш бўйича сертификатлар топширилган бўлса, 5 нафар ёшга, “Аёллар дафтари”га киритилган 10 нафар хотин-қизга уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия асосида тикув машиналари тарқатилди.
Навбаҳор туман ТТБ томонидан сектор ҳудудидаги тиббий ҳимояга муҳтож бўлган 10 нафар фуқарога дори-дармонлар тарқатилди.
Тадбир давомида 2-сектор ҳудудида яшовчи уюшмаган ёшлар билан “Прокурор ва ёшлар” шиори остида учрашув ўтказилиб, 6 нафар ёшнинг мурожаати назоратга олинди.
Бундан ташқари, сектор ҳудудидаги уюшмаган ёшлар ўртасида ташкил этилган “Заковат” интеллектуал ўйини, рақс гуруҳларининг чиқишлари, ҳунармандлар томонидан тайёрланган буюмлар кўргазмалари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Шунингдек, 2-сектор ҳудудида яшовчи уюшмаган ёшлар ўртасида каратэ, миллий кураш, арқон тортиш, шахмат-шашка, мини футбол, бадиий гимнастика бўйича спорт мусобақалари ўтказилди ва мусобақа якунларига кўра ғолиб ва совириндорларга эсдалик совғалари топширилди.
Абдували Бўриев, ЎзА