Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайёр судда 16 нафар маҳкумлар муддатидан илгари озод этилди
16:13 / 2021-06-26

Яшнобод тумани ИИО ФМБ йиғилишлар залида жиноят ишлари бўйича судьялар А. Икрамов ва Ш. Эшматовларнинг раислигида сайёр суд ўтказилиб, унда озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазони ўтаётган, пробация хизмати ҳисобида турувчи 17 кишига нисбатан ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимотлари кўриб чиқилди.

Тадбирда туман прокурорининг ўринбосари Б. Назаров, Яшнобод тумани ИИО ФМБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Д. Раҳматов, пробация хизматининг масъул ходимлари ҳамда 30 ёшгача бўлган пробация хизмати ҳисобида турувчи 57 нафар фуқаролар иштирок этишди.

Белгиланган талабларни бажариб келаётган ва тўғри йўлга ўтган 16 нафар маҳкумларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига мувофиқ жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш қарори чиқарилди.

Шу билан бирга, назорат остида бўлган ва ахлоқ тузатувчи ишларга ҳукм қилинган бир кишига нисбатан жазони суд жазо турини қамоққа олишга ўзгартирди.

Пробация хизмати ҳисобида турувчи фуқаролар билан жазони ўташ қоидаларини бузиш оқибатлари тўғрисида профилактик суҳбат ўтказилди.

ЎзА