Сайёр қабулда хотин-қизлар муаммолари кўриб чиқилди
Пойтахтимизда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Шаҳноза Султонова томонидан хотин-қизларнинг муаммоларини яқиндан ўрганиш ва амалий ёрдам бериш мақсадида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Қабул давомида келиб тушган соғлиқни сақлаш, “Аёллар дафтари” билан боғлиқ масалалар, уй-жой, бандлик ва тадбиркорлик масалалари юзасидан билдирилган мурожаатларга ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш, моддий ёрдам кўрсатиш, турар жой ижараси учун компенсация тўлаш, ижтимоий уйларга жойлаштириш ва уларнинг уй-жойларини таъмирлашга кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинди.


Имконияти чекланган хотин-қизларга тиббий, ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш борасида сўз борди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА