Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайёр қабулда учта масала жойида ҳал этилди
18:44 / 2021-05-27

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари И.Боқижонов Сурхондарё вилоятида жисмоний ва юридик шахсларнинг соҳага оид мурожаатлари юзасидан сайёр қабул ўтказди.

Очиқ мулоқотда фуқароларнинг 33 та мурожаати тингланиб, уларни биргаликда ҳал этиш йўллари изланди. Жумладан, Термиз шаҳридаги Жўйжангал маҳалласида яшовчи Шаҳодат Валиева ҳудудда маиший чиқиндилар тўпланиб қолаётганидан арз қилиб, уларни белгиланган вақтда чиқинди қутиларидан олиб чиқиб кетиш масаласини ўртага ташлади. 

Денов туманидаги “Бўстон барака” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Шавкат Соиров туманда чиқинди кластерини ташкил этишда амалий ёрдам сўраб, мурожаат этди. 

Термиз шаҳридаги Тинчлик маҳалласилик Бахтиёр Жўнаев Шеробод туманидаги “Сурхон” давлат қўриқхонаси ҳудудидан дам олиш маскани қуришга рухсат олишда ёрдам кўрсатишни илтимос қилди. Узун туманидаги Наврўз маҳалласи жоме масжидига қуёш батареяси ўрнатиб бериш хусусидаги мурожаат ҳам атрофлича кўриб, чиқилгач, бу масала ўз ечимини топадиган бўлди. 

Раис ўринбосари Ангор туманидаги “Биотехноэко” масъулияти чекланган жамияти мутасаддиларига жоме масжидига замонавий қуёш батареяси ўрнатиш юзасидан тегишли топшириқ берди.

Сайёр қабулда учта мурожаат жойида ҳал этилди. Вақт талаб этадиган масалалар бўйича аниқ муддат белгиланиб, ижроси қатьий назоратга олинадиган бўлди.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА