Жиззах вилоятининг Зомин, Янгиобод ва Зарбдор туманлари ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар учун суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий сайёр қабул ўтказилди.Унда жами 23 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди.
Мурожаатлардан 10 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 13 та мурожаат ижобий ҳал этилди.
[gallery-17002]
Сайёр қабул давомида Жиноят ишлари бўйича Зомин, Зарбдор, Янгиобод туманлари судлари ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туман суди томонидан сайёр суд мажлислари ўтказилди ва унда жазо муддатини ўтаётган 8 нафар маҳкум инсонпарварлик тамойиллари асосида жазони ўташдан муддатидан аввал шартли равишда озод қилинди. Икки нафар шахсга нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тарафлар ярашганлиги муносабати билан ҳаракатдан тугатилди.
Шунингдек, никоҳдан ажратиш ҳақидаги учта иш тарафларнинг ярашганлиги инобатга олиниб, иш юритишдан тугатилди ва ўрталарида юзага келган низо ижобий ҳал этилди.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат),
ЎзА мухбирлари