Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайёр қабулда муаммолар назоратга олинди
19:42 / 2022-10-06

Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Латифжон Аҳмаджонов вилоят, шаҳар ва туманларнинг кўзи ожизлар жамияти раҳбарлари ва вакиллари билан сайёр учрашув ўтказди.

Тадбирда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун ва моҳияти, уларнинг самаралари, инсон қадрини улуғлаш, ногиронларга яратилаётган имкониятлар ҳақида сўз борди.

Учрашувда жамият аъзоларининг мурожаатлари тингланиб, улар томонидан кўтарилган муаммолар ва қийнаб келаётган масалалар ўрганилди. Муаммолар ечими ижрога қаратилиб, мутасаддиларга топшириқлар берилди ва қатъий назоратга олинди.

Тадбир сўнгида ўз йўналишида яхши натижаларга эришган жамият аъзолари рағбатлантирилди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА