Сайёр қабулда ижтимоий ҳизматлар кўрсатилмоқда (+видео)
Ижтимоий хизматлар агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳудудларда аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатлами билан очиқ мулоқот ўтказиб, улар ўртага ташлаётган муаммоларни ҳал этмоқда.
Денов туманида бўлиб ўтган учрашувда ҳам бошқарма бошлиғи Муҳиддин Тоғаев 60 га яқин фуқаронинг мурожаатини тинглади. Уларнинг 7 нафари ногиронлик аравачасига эҳтиёж борлигини маълум қилди. Уч нафари эшитиш мосламаси, 12 нафари қўлтиқтаёқ сўради. Бир фуқаро турмуш ўртоғини мурувват уйига жойлаштириш масаласида мурожаат этди.



Шу куни 20 дан ортиқ мурожаат жойида ечим топди. Икки мурожаатчи ўртага ташлаган масала миллий қонунчилигимизга мувофиқ тегишлилиги бўйича мутасадди ташкилотларга йўналтирилди.


Ечими муддат талаб этадиган мурожаатлар учун муайян вақт белгиланиб, ижроси қатьий назоратга олинди.
<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/sZ2YZOFK7Ig" title="Sayyor qabulda ijtimoiy hizmatlar koʻrsatilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА мухбири