Конимех тумани “Юксалиш” маҳалласида Навоий вилоят судининг раиси Ҳамидулла Қудратов, маъмурий суд раиси Акмал Муродов ва туман ҳокими Руслан Рўзиев иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Унда фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектлари муаммолари билан ишлаш, ечимини кутаётган масалаларни “маҳаллабай” ўрганган ҳолда жойида, тезкор билан ҳал этиш масалалари кўриб чиқилди.

Сайёр қабулда 20 нафарга яқин фуқароларнинг мурожаати ўрганилиб, 5 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ижобий ҳал этилди. Қолган фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар ва муаммолар ечими юзасидан тегишли ташкилотларга мурожаат қилиш кўрсатмалари берилди.

Шунингдек, сайёр қабулда суд қарорлари ва ажримларидан норози бўлган, турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ҳамда кўмак сўраб келган фуқароларнинг мурожаатлари ҳам тингланди.
Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, қонун талаблари асосида ҳал қилинди.

Қабул жараёнида жиноят ишлар бўйича Конимех туман суди раиси Мақсуд Райимов томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилиб, пробация гуруҳида ҳисобда турган 7 нафар шахс тайинланган жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод этилди.
А.Бўриев, ЎзА