Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайёр қабулда аҳоли мурожаатлари ўрганилди
18:08 / 2026-02-12

Юнусобод туманидаги “Боғи Эрам” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли мурожаатларини ўрганиш, мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида Миллий гвардия ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида сайёр қабул ташкил этилди.

Тадбир фуқаролар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва тезкор чоралар кўришга қаратилди. Сайёр қабул давомида уй-жой масалалари, ижтимоий ёрдам, ёшлар тарбияси, шунингдек, жиноятчиликнинг олдини олишга оид қатор мурожаатлар келиб тушди.

Мутасадди раҳбарлар ҳар бир мурожаатни атрофлича ўрганиб, айрим масалаларга жойида ечим топди. Қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар эса назоратга олинди.

Шунингдек, тадбир доирасида профилактик суҳбатлар ўтказилиб, аҳоли ўртасида ҳуқуқий маданиятни ошириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Айниқса, ёшлар ва вояга етмаганлар билан ишлаш, уларни турли салбий таъсирлардан асраш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Масъуллар таъкидлаганидек, бундай сайёр қабуллар фуқароларнинг давлат органларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, жамиятда осойишталикни таъминлаш ва очиқ мулоқотни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Миллий гвардия ва Ички ишлар органлари томонидан бу каби ҳамкорликдаги тадбирлар изчил давом эттирилади. Зеро, тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш устувор вазифалардандир.

Нигора Раҳмонова, ЎзА