English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайёр қабулда аҳоли муаммолари ўрганилди
14:14 / 2024-08-26

Пойтахтимизда Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармалари мутасаддилари иштирокида Чилонзор тумани аҳолиси учун сайёр қабул бўлиб ўтди.

Юртимиздаги ҳар бир ислоҳот фуқароларимиз ҳаётида учраётган муаммо ва долзарб масалаларни ҳал қилиш, уларнинг турмуш сифатини янада яхшилашга қаратилган.  

Шу маънода, кадастр тизимида соҳа мутасаддилари томонидан ташкил этилаётган сайёр қабуллар ҳам фуқаро ва тадбиркорлар мурожаатларига тезкорлик билан ечим топиш, давлат идораларининг халққа янада яқин бўлишига муносиб замин яратмоқда.  

Қабулда иштирокчиларга дастлаб Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳияти, унда назарда тутилган тартиб-таомиллар, қонун билан аҳолига яратилган имкониятлар ҳақида тушунчалар берилди.  

30 дан ортиқ фуқаронинг кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш, кадастр паспортини расмийлаштириш, мулкка эгалик ҳуқуқини олиш, мерос ҳамда ерни хусусийлаштиришга доир савол ва муаммолари тингланиб, тегишли ечим, ҳуқуқий тушунчалар берилди.  

Эътиборлиси, келиб тушган аксарият масалалар жойида ҳал этилди. Ўрганилиши вақт талаб этган мурожаатлар юзасидан масъулларга топшириқ берилиб, ижроси назоратга олинди.  

Гулноза Бобоева,

ЎзА