Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайёр қабулда 5 та оила яраштирилди
20:30 / 2024-02-24

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси томонидан аҳоли билан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини бевосита жойида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида мунтазам сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Бундай қабулнинг навбатдагиси Ўрта Чирчиқ туманида бўлди. Аҳоли ва тадбиркорлардан тушган мурожаатлар масъуллар томонидан ўрганилди. Хусусан, 12 та мурожаат шу жойнинг ўзида ҳал этилган бўлса, қолганларини тез фурсатларда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Бошқарма бошлиғи Ориф Бозоров фуқароларга мажбурий ижро тизими билан боғлиқ масалалар, амалдаги қонунчилик ҳақида маълумот берди. Айтиш ўринлики, мазкур сайёр қабул давомида кўриб чиқилган аҳоли мурожаатларининг асосий қисми суд қарорлари ижросини таъминлаш, алимент қарздорлигини ундириш бўйичадир.  

Қабулда алимент ундириб беришни сўраб келган 5 нафар мурожаатчининг важлари тингланиб, қарздор томон чақиртирилиб улар билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Якунда бу оилалар яраштирилди.  

Албатта, бу каби сайёр қабуллар фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш имконини бераётгани билан янада аҳамиятлидир.  

А. Мусаев, ЎзА мухбири