Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайёр қабулда 24 та мурожаат жойида ҳал этилди
15:21 / 2022-10-12

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор А. Икрамов раҳбарлигидаги республика Ишчи гуруҳи томонидан Андижонда сайёр қабул ўтказилди.

Аҳолининг ҳуқуқий ва бошқа масалаларга оид муаммоларини бартараф этиш мақсадида мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида Андижон тумани ҳокимлигида ташкил этилган сайёр қабулга Андижон шаҳри, Асака, Андижон, Избоскан, Пахтаобод ва Олтинкўл туманларида яшовчи фуқаролар жалб этилди. 

[gallery-9109]

Сайёр қабул давомида 68 нафар фуқаронинг суриштирув ва тергов, ID карта олиш, жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш, ишга жойлашиш, ногиронлик аравачаси олиш каби масалаларга оид мурожаатлари эшитилди. Мурожаатларнинг 24 таси жойида ҳал этилди, қолган мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ижро учун йўналтирилди.

Шунингдек, сайёр қабул доирасида узоқ йиллардан буён фуқаролик паспорти олишни орзу қилиб келаётган 6 нафар шахсга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ID карталари тантанали равишда топширилди. Бундан ташқари, 4 нафар вояга етган ўғил-қизга фуқароликни тасдиқловчи ID карталар берилди.

Қабул давомида Андижон шаҳри, Андижон ва Избоскан тумани ички ишлар бўлимларининг пробация назоратида турувчи, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 11 нафар шахс муддатидан аввал шартли равишда озод қилинди. Жисмоний имконияти чекланган икки нафар мурожаатчига ногиронлик аравачаси топширилди.

Сайёр қабулда фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва саводхонлигини ошириш юзасидан суҳбатлар ўтказилди.

Республика Ишчи гуруҳи томонидан Хўжаобод туманида ҳам сайёр қабул ўтказилиши, қабулга вилоятнинг қолган барча туманларидан аҳоли вакилларини жалб этиш режалаштирилган.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,
З. УМРЗОҚОВ (сурат),
ЎзА