English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайёр қабулда 200 дан зиёд фуқаронинг мурожаати тингланди
08:47 / 2022-02-05

Фоторепортаж

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Мингбулоқ туманида сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятдаги Халқ қабулхонаси, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, судлар, банклар, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт, ижтимоий соҳа, коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар мутасаддилари иштирок этди.

Вилоят раҳбари ўз муаммоли масалаларини ҳал этиш мақсадида келган юртдошларимизнинг мурожаатлари, таклиф ва мулоҳазаларига қулоқ тутди.

Қарийб етти соат давом этган қабулда 200 нафардан зиёд фуқародан ишга жойлашиш, уй-жой, ер ва бўш бино, банк кредити олиш, электр тармоғи тортиш, даволаниш учун ёрдам, коммунал хизматларга уланиш каби масалалардаги мурожаатлар келиб тушди. 

Вилоят ҳокими ҳар бир мурожаат юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди. Бажарилиши муддат талаб қиладиган масалалар алоҳида назоратга олинди.

[gallery-5648]


Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА