Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайёр қабулда 11 нафар шахс жазо ўташдан муддатидан олдин озод қилинди
10:32 / 2021-03-12

Аҳолини қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва жойида ҳал қилиш мақсадида давлат органлари томонидан жойларда сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт тумани суди биносида Тошкент шаҳар суди раиси Эркин Хўжақулов ва Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси Улуғбек Алмамедов Сирғали ва Янгиҳаёт туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.  

Қабулда судьялар, тумандаги секторлар раҳбарлари ва бошқа масъул шахслар ҳам иштирок этиб, қабулга келган фуқароларнинг шикоят ва таклифларини тинглади.  

Сайёр қабулда аҳоли томонидан билдирилган 67 муаммоли масала кўриб чиқилиб, 25 масала жойида ҳал этилди. 30 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди, 8 ариза эса назоратга олинди.  

Сайёр қабул давомида пробация ҳисобида турувчи назоратдаги 11 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилинди. Қолаверса, уларнинг 5 нафари иш билан таъминланди.  

Тадбир доирасида меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди.