Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайёр қабул: тиббий-ижтимоий ҳимоя муҳим масала
09:42 / 2022-05-19

Андижонда Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Ғ.Исроилов ҳамда Агентликнинг вилоят бошқармаси бошлиғи Ш.Насриддинов иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда ногирон, ижтимоий муҳофазага муҳтож 150 нафарга яқин фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. Мурожаатлар бўйича билдирилган муаммоларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди, бир қатор масалаларни ҳал этиш чоралари кўрилди. 

Сайёр қабул давомида мурожаатлар асосида 30 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, эшитиш қобилияти заиф 30 нафар кишига махсус эшитиш мосламаси, 30 нафар фуқарога ҳасса ва қўлтиқ таёқ, 15 нафар мурожаат қилувчига эса саломатлигини тиклаш учун дам олиш сиҳатгоҳига йўлланмалар берилди. Бундан ташқари, 8 нафар фуқарога ногиронлик белгиланди, 2 нафар фуқарога даволаниши учун тиббиёт муассасаларига йўлланма берилди. 

[gallery-7164]

Ўтказилган сайёр қабул ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакилларини қийнаётган муаммоларини ҳал этиш, оғирини енгил қилиш, уларнинг ҳаётга, эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Ф. Убайдуллаев,
З.Умрзоқов (сурат). ЎзА