Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайёр қабул самарали бўлди
14:30 / 2023-05-26

Бухоро вилояти Когон тумани Ўба-чўли маҳалласида 4-сектор ишчи гуруҳининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

Когон тумани Халқ қабулхонаси ва туман ҳокимлиги масъуллари, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида ўтган сайёр қабулда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш, уларнинг соғлиқни сақлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, ичимлик суви, энергия ва йўл инфратузилмаси билан боғлиқ муаммоларини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Маҳалла аҳолиси шу куни сайёр қабул жараёнида ўз муаммосини раҳбариятга етказишдан ташқари, бу ерда ташкил этилган тиббий кўрик, кўнгилочар дастурлар, спорт ўйинлари ва арзонлаштирилган кўчма савдо ярмаркалари хизматидан ҳам баҳраманд бўлди.

Эътиборлиси, сайёр қабул давомида сектор ишчи гуруҳи ташаббуси билан Ўба-чўли маҳалласида жойлашган 2-сонли умумтаълим мактабида бошқа спорт турлари қаторида шахмат тўгараги фаолияти ҳам йўлга қўйилди. Бу ерда мазкур йўналиш бўйича ўқиб диплом олган, лекин шу пайтгача тайинли бир иш топа олмай сектор раҳбарига мурожаат қилган Анвар Жабборов мураббий бўлиб ишга жойлашди.

Сайёр қабулда “Аёллар дафтари” даги 10 нафар хотин-қизларнинг тикув машинкаси олиб бериш тўғрисидаги мурожаатлари ҳам шу ернинг ўзида ҳал этилди. Бундан ташқари, шу ерлик 3 нафар аёлга ўзларининг талаб ва қизиқишларига мувофиқ тиркамали мотоцикл олиб берилди. Шу куни мазкур маҳаллада тиббий кўрик ҳам ташкил этилди. Унда туман тиббиёт бирлашмасининг малакали шифокорлари томонидан ҳудуддаги аёллар ва “Темир дафтар” даги фуқаролар уйма-уй юрган ҳолда тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тадбир давомида “Истиқбол” маҳалласида яшовчи Дилором Самадованинг ҳам ҳолидан хабар олинди. Онахонга ногиронлик аравачаси топширилди. Бундан ташқари, аҳолининг мурожаатига мувофиқ, “Обод қипчоқ” қишлоғининг – 1 километр узунликдаги ички йўлига тош-шағал тўшалди. Шунингдек, бу ердаги шундай аҳволдаги яна иккита кўчага икки кун мобайнида тўлиқ шағал ётқизиш белгилаб олинди.

Зариф Комилов, ЎзА