Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайёр қабул: мурожаатлар эътиборсиз қолмади
17:50 / 2024-01-29

Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи Санжар Қодирқулов Арнасой туманида сайёр қабул ўтказди.

Тушган мурожаатларнинг аксарияти кўчмас мулкларнинг кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришга доир мавзуда бўлди. 

Мурожаатчиларга кўчмас мулк объектини кадастр ҳисобига олиш ва кадастр йиғмажилдини шакллантириш натижасида кўчмас мулк объектининг кадастр паспортини My.gov.uz электрон тармоғида расмийлаштириш юзасидан маълумот берилди.

Сайёр қабулда16 нафар фуқаронинг мурожаати кўриб чиқилиб, 1 нафар мурожаатчига мутахассислар томонидан ҳуқуқий тушунтириш берилди. 10 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ижобий ҳал этилди. Ечими маълум вақт талаб этиладиган 5 та мурожаат ижроси назоратга олинди. 

– Мен тадбиркорлик қилиш мақсадида дўкон учун кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича ёрдам сўраб мурожаат қилгандим, – дейди арнасойлик Дилшод Турсунов. – Менга кадастр ходимлари дўкон кадастр ҳужжатларининг расмийлаштирилиши кетма-кетлигини тушунтирди. Айни вақтда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари бошлаб юборилди. Мурожаатим эътиборсиз қолмаганидан хурсандман. 

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА мухбири