Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайёр қабул: Гулистонда 15 кишининг мурожаати ижобий ҳал этди
07:33 / 2022-05-13

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида фуқароларнинг меҳнат, бандлик ва миграция масалаларидаги мурожаатларини тинглаш, бу борадаги долзарб масалаларни ўрганиш ва уларни ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқов иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда 47 нафар фуқаронинг иш фаолияти билан боғлиқ мурожаатлари ўрганилди.

Мурожаатлар асосан, бандлик, ишдан ноҳақ бўшатилганлик ҳолатлари, касб-ҳунарга йўналтириш, хорижга вақтинча ишга жойлашиш, шунингдек, субсидия олиш билан боғлиқ бўлди. Йўлланган ҳар бир мурожаат вазир ўринбосари, бошқарма бошлиғи ҳамда тегишлилиги бўйича соҳа масъуллари томонидан ўрганиб чиқилиши ва қонуний қарор қабул қилиниши қатъий назоратга олинди.

Сайёр қабул мобайнида келиб тушган 47 та мурожаатнинг 15 таси жойида ижобий ҳал этилиб, қолган вақт ва маблағ талаб қиладиган мурожаатлар ижроси назоратга олинди. 6 нафар ишсиз фуқарога асбоб-ускуналар, хусусан 2 нафар фуқарога тикув машиналари, 2 кишига қишлоқ экинлари суғорилиши учун зарур бўлган томчилатиб суғориш технологиялари ва яна 2 нафар фуқарога дурадгорлик асбоб-ускуналар тўплами субсидия асосида олиб берилди.

Вазирлик масъулларининг вилоят бўйлаб ташрифи давом этмоқда.

Ш.Суяров, Ф.Тошматов(сурат), ЎзА