Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайёр қабул: экологик муаммоларга ечим изланди
09:45 / 2021-08-01

Навоий шаҳридаги “Маърифат боғи”да Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Алишер Мақсудов иштирокида вилоятида жисмоний ва юридик шахслар ҳамда тадбиркорлар билан “Сайёр қабул” ўтказилди.

Унда 50 га яқин фуқаро ва тадбиркорлар иштирок этиб, ўз муаммо ва таклифларини билдирди.

“Сайёр қабул” давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммолари атрофлича тингланиб, уларнинг ҳар бири алоҳида назоратга олинди. Кўтарилган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли масъулларга аниқ муддатли топшириқлар берилди.

2021 йил 1-ярим йиллигида Навоий вилояти Экология бошқармасига жисмоний ва юридик шахслардан 221 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 90 тага кўпайган. Мурожаатларнинг барчаси жойида кўриб чиқилиб, уларнинг 155 таси қаноатлантирилган ва 64 тасига тушунтиришлар берилган.  

Жумладан, дарахтлар кесилиши бўйича 49 та мурожаатнинг 14 таси тегишлилиги бўйича ижобий ҳал этилган ва 35 та мурожаатга дарахт кесишга рухсат берилмаслиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилган.

Аҳоли томонидан чиқинди ташланиши, чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетилмаслиги ва чиқиндилар учун тўловларга оид 29 та мурожаат қилинган бўлиб, мурожаатнинг 17 таси қаноатлантирилган, 11 таси бўйича тушунтириш ишлари олиб борилган. Ушбу мурожаатларнинг 8 таси чиқинди олиб кетганлик учун тўлов тўғрисида бўлиб фуқароларга қонун ҳужжатлари асосида тушунтириш берилгандан кейин улар тўловларни тўлашга розилик билдирган.

Шунингдек, ер ва сув ресурслари юзасидан 10 та мурожаат келиб тушган ва уларнинг барчасига ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича тушунтириш берилган.  

Карантин қоидаларига риоя қилиб, очиқ ҳавода ташкил этилган тадбирда инсон манфаатларини таъминлаш учун, аввало, одамларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий эҳтиёжларини яхши билиш кераклиги алоҳида таъкидланди.

Абдували Бўриев, ЎзА