Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайёр қабул: давлат ва халқ ўртасидаги кўприк
14:30 / 2025-09-27

ФОТОРЕПОРТАЖ

Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий ечим топиш мақсадида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ҳудудларда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда. 

Навбатдаги ана шундай сайёр қабул бошқарма бошлиғи Муҳиддин Тағоев бошчилигида Сариосиё тумани Шарғун шаҳар Кончилар маҳалласи Маданият уйи биносида ўтказилди. 

[gallery-25491]

Тадбирда фуқаролардан ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатига киритиш, ногиронлик аравачалари, санаторийларга йўлланма, даволанишга ордер олиш, ижтимоий нафақалар тайинлашни сўраб қилинган мурожаатлар келиб тушди.

24 та мурожаатга жойида ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, яна 26 та мурожаатнинг 7 таси тегишли ташкилотларга юборилди. Қолган муаммолар жойида ҳал этилди. 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА