English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайёҳларни жозибадорлик билан бирга хавфсизлик ҳам қизиқтирмоқда
09:37 / 2022-05-20

Дунёдаги туристик нуқталар бугунги кунда нафақат жозибадор, балки хавфсиз бўлиши сайёҳлар учун жуда муҳим.

Саёҳатга отланаётганлар дунё харитасини кўздан кечириб, уруш бўлмаётган, касалликлар тарқалмаган жойларни қидириш билан бирга сайёҳлар хавфсизлиги қандай таъминланишини ҳам эътиборга олмоқда.  

Шу нуқтаи назардан Ўзбекистонда хавфсиз туризм тизими пайдо бўлди. Мамлакатимизнинг дунёга машҳур тарихий шаҳарларида бундай тизимлар фаолияти самарали ишламоқда.   



Самарқанд шаҳрида сайёҳлар хавфсизлиги нафақат тарихий объектлар ичида, атрофида, балки транспортда ҳам таъминланмоқда.  

Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти ва унинг жойлардаги тизимлари орқали сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш, улар билан боғлиқ нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида туну кун хизмат олиб бормоқда.  

Самарқанд вилоятига келаётган хорижий ва маҳаллий фуқаролардан иборат меҳмонлар учун  ажойиб янгилик яратилди. Яъни “Аir marakanda” аэропорт мажмуаси ишга туширилди.   

Аэропорт мажмуаси  ҳаракатланиш имконияти чекланган йўловчиларга хизмат кўрсатиш талаблари инобатга олинган ҳолда халқаро стандартлар асосида қурилган. 

Айтиб ўтиш керакки, 2021 йилда вилоятга 126 хорижий мамлакатдан 29 минг 725 нафар, маҳаллий аҳоли вакилларидан иборат 1 миллион 382 минг  сайёҳ ташриф буюрган.    

Эътиборли жиҳати шундаки, жорий йилнинг ўтган даврида сайёҳлар билан боғлиқ биронта бахтсиз ҳодиса рўй бермади.  Хорижий давлатларнинг делегация вакилларини кутиб олиш, хавфсизлигини таъминлаш ва кузатиш ишлари тўғри йўлга қўйилгани боис ташрифлар давомида кўнгилсиз ҳолатлар ҳам кузатилмаган.   

Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари хорижий ва маҳаллий сайёҳларнинг тиббий ёрдам, манзилда адашиш ва хизмат кўрсатишга доир ва бошқа масалаларда келиб тушган мурожаатлари бўйича тезкор ва зарур ёрдам кўрсатиб келмоқда.  

Тизим фаолияти давомида нафақат фуқароларнинг, балки турли йўллар билан хорижга экспорт қилинаётган товарларнинг ҳам хавфсизлиги таъминланмоқда.  


 

Н.Абдураимова, ЎзА