French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Sayyoh - 2021”: халқаро ҳамкорлик муҳокамаси ташкил этилади
11:37 / 2022-02-02

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан Хоразмда “Sayyoh - 2021» форуми ташкил этилган эди.

 Маълумот учун, унда 60га яқин халқаро экспертлар иштирок этган.

Форум иштирокчилари Халқаро истеъмолчилар ташкилоти ва Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ўртасидаги потенциал  ҳамкорлик муҳокамасига ҳам тўхталишган.

Иштиркочилар муҳокамани телефон ёки шахсан кўришиш орқали давом эттириш ҳақида айтиб, мазкур масалани Халқаро истеъмолчилар ташкилотининг Лондон шаҳридаги бош офисига, ёки Женева шаҳрида давом эттиришни таклиф қилган.

Форум муносабати билан Халқаро истеъмолчилар ташкилоти бош директори Ҳелена Лорен Федерация раиси Ж.Саримсоқовга табрик йўллаган. У шунингдек, тажриба алмашишга қаратилган мазкур муҳокамани интиқлик билан кутишини таъкидлаб ўтган.

Мафтуна Каримова, ЎзА