English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Sayyoh-2021» халқаро форумига старт берилди
10:19 / 2021-11-24

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Халқа ро истеъмолчилар ҳуқуқлари ташкилоти, Халқаро истеъмолчи жамиятлари конфедерацияси, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати билан ҳамкорликда “Sayyoh - 2021» халқаро форумини ўтказмоқда.

Аввалроқ, туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ўтказилаётган мазкур тадбир, жорий йилнинг 23-25 ноябрь кунлари Хоразмнинг Хива ва Урганч шаҳарларида ўтказилиши айтилган эди.

Форумнинг илк кунида 20 дан ортиқ давлатлардан ташриф буюрган халқаро делегат аъзолари кутиб олиниб, Хива шаҳрининг тарихий обидалари билан таништирилди.

Шунингдек, Форум иштирокчиларига Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқлари ташкилоти президенти, доктор Маримуту Надасон жаноблари йўллаган мурожаат ўқиб эшиттирилди ва ушбу ташкилот бош директори Ҳелена Лоран хонимнинг видео мурожаати ҳам намойиш этилди.

Мафтуна Каримова, ЎзА