Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Sayyoh - 2021» форумида 60 дан ортиқ халқаро экспертлар иштирок этиши кутилмоқда
12:06 / 2021-11-17

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ташаббуси билан Хоразм вилоятининг Хива ва Урганч шаҳарларида жорий йилнинг 23-25 ноябрь кунлари “Sayyoh - 2021" халқаро форуми ўтказилади. Бу бўйича айни пайтда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур форумда Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқлари ташкилоти (Consumers International) президенти Маримуту Надасан ҳамда бош директори Хелена Лоран, Халқаро истеъмолчи жамиятлари конфедерацияси бошқарувчи раиси Димитрий Янин ва олтмишга яқин хорижий давлатлардан экспертлар иштирок этиши кутилмоқда. Уларнинг 20 нафари анъанавий, 43 нафари эса онлайн платформа орқали иштирок этиш таклифини билдирган.

Форум соҳадаги муаммоларни ўрганиш, тизим ютуқларини тадқиқ этиш, илғор халқаро тажрибани жорий қилиш, шунингдек, мамлакатимизнинг бой тарихи ва бугунги ривожланишини жаҳон ҳамжамиятига таништиришда муҳим майдонча бўлиб хизмат қилади.

Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА