English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саййид Халид Амир Жаффери: фуқаролар ўз позициясини эркин овоз бериш орқали билдирмоқда
17:01 / 2019-12-22

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловларда кузатувчи сифатида иштирок этаётган Покистон глобал ва стратегик тадқиқотлар маркази президенти Саййид Халид Амир Жаффери ЎзА мухбирига интервью берди.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловларда кузатувчи сифатида иштирок этаётган Покистон глобал ва стратегик тадқиқотлар маркази президенти Саййид Халид Амир Жаффери ЎзА мухбирига интервью берди.

– Аввало шуни таъкидламоқчиманки, Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий алоқалар узоқ ўтмишга бориб тақалади, – деди Саййид Халид Амир Жаффери. – Бугунги кунда ушбу алоқалар ҳар томонлама кенгайиб бормоқда. 

Мен биринчи бор Ўзбекистонга 2009 йили ташриф буюрганман. Кейинчалик 2017 ва 2018 йилларда бўлганман. Бу вақт ичида Ўзбекистонда улкан ўзгаришлар бўлганини кўраяпмиз. Транспорт-коммуникация инфратузилмаси, туризм соҳаси, айниқса, янги босқичга кўтарилган. 

Сайловлар ҳар бир давлатда муҳим сиёсий жараён ҳисобланади. Уни демократик тамойиллар, халқаро стандартлар асосида ўтказиш эса давлатнинг халқаро имижини янада яхшилашда асосий омилдир. 

Саккизга яқин сайлов участкасига ташрифимиз давомида гувоҳи бўлдикки, бу йилги сайловларга жуда катта тайёргарлик кўрилган. Барча халқаро нормаларга мос ўтказилаяпти. Фуқаролар ўз позициясини эркин овоз бериш орқали билдирмоқда. Улар ишонч билан ўз номзодларига овоз бермоқда. Сайлов қонунчилиги ҳам такомиллашган.