Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайёрамизнинг биологик хилма-хиллиги 30 фоизга қисқарган
17:16 / 2020-10-05

Тошкент ҳайвонот боғида “Ҳайвонлар табиатнинг ажралмас қисми” мавзуида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.


Тошкент ҳайвонот боғида “Ҳайвонлар табиатнинг ажралмас қисми” мавзуида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ёшлар ўртасида экологик таълим ва маданиятни ошириш, уларни атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига кенг жалб қилиш мақсадида ташкил этилган тадбирда экология ходимлари, ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Сўнгги йилларда инсонлар томонидан хонакилаштирилган ҳайвонларга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлиш ҳодисалари учрамоқда. Маълумотларга кўра, ҳар куни ер юзидан жониворларнинг 3 тадан тури йўқолиб кетмоқда. Бунинг натижасида сайёрамизнинг биологик хилма-хиллиги 30 фоизга қисқарган.

Тадбирда иштирокчиларга атроф-муҳитни асраш, жониворларга нисбатан шавқатли муносабатда бўлиш ва экологиянинг аҳамияти борасида тушунчалар берилди.

Тадбир доирасида умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида танлов ташкил этилиб, унда ҳар бир ўқувчи мамлакатимизнинг мафтункор манзаралари, теварак-атроф ва табиатга бўлган муносабатлари, янгича ҳаёлот олами ва қизиқишлари акс этган расмларни чизишди. Ҳар бир картинага аноним тарзда овоз берилди.

Ғолиблар эсдалик совғалар билан тақдирланди.

photo_2020-10-05_17-17-22.jpg