Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайёр қабуллар натижаси қандай бўлди?
18:32 / 2019-12-23

Сирдарё вилоятида ҳудудий адлия органларининг фуқаролар учун сайёр қабуллари ўтказилди.


Сирдарё вилоятида ҳудудий адлия органларининг фуқаролар учун сайёр қабуллари ўтказилди.

Ҳар бир мурожаат ортида инсон манфаати, унга боғлиқ масалани ҳал этиш масъулияти турибди. Фуқароларимиз томонидан кўтарилган масаланинг нечоғлик қамровидан қатъий назар, унда инсон тақдири мавжудлигини унутмаслик лозим.

Кейинги уч йил ичида давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг халқ билан мулоқоти орқали аҳолига яқинлашгани яққол сезилди. Айниқса, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари аҳоли хонадонларига кириб, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ўрганиши, ушбу масалаларнинг кўпчилиги аслида республика даражасида кўтаргулик эмаслигини, фақатгина маҳаллий амалдорларнинг ўз вазифаларига астойдил ёндашишларини тақозо этаётганлиги кузатилаётгани ҳам бор ҳақиқат.

Бу борада Адлия вазирлиги раҳбариятидан тортиб то қуйи тизим – туман-шаҳар адлия бўлимлари раҳбарларининг сайёр қабуллари айтишга арзигулик натижалар бераётганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг жорий йил 27 ноябрдаги топшириғига кўра, қуйи идораларда аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати ҳамда масъул ходимлар хатти-ҳаракатлари бўйича шикоятлар келиб чиқиш сабабларини жойларга чиққан ҳолда ўрганиш белгиланганлигини инобатга олиб, аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини янада ошириш мақсадида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман-шаҳар адлия бўлимлари раҳбарлари томонидан энг кўп мурожаатлар келиб тушаётган давлат ва хўжалик бошқаруви идоралари ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда 17-19 декабрь кунлари ҳудудларда оммавий сайёр қабуллар ташкил этилди.

Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида фуқаролардан 247 та келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинганда, кўчаларни таъмирлаш, табиий газ, электр, сув таъминоти, кредит ажратиш, иш билан таъминлаш, алимент ундириш, уй-жой билан таъминлаш, эгалик ҳуқуқини белгилаш, моддий ёрдам, оилавий муаммолар, тиббий хизмат, мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатидан норозилик, сайловга оид масалалар, коммунал тўловлар, мерос, ер участкаси ва бошқа масалалардан иборат бўлди.

Сайёр қабулларни ўтказиш жараёнида 115 мурожаатлар юзасидан жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, қолган 132 мурожаатлар бўйича аризалар ўрганиш ва бартараф этилиши учун вақт талаб қилганлиги сабабли, аниқ топшириқ ва муддат белгиланиб мутасаддилар зиммасига юклатилди.

Вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари И.Қудратов раҳбарлигида вилоят адлия бошқармаси, туман адлия бўлими, суд, прокуратура, ички ишлар, мажбурий ижро, солиқ, тиббиёт, таълим ва бошқа мутасадди соҳалар вакиллари билан ҳамкорликда Боёвут туманидаги “ Ифтихор“ ва “Дўстлик“ маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳамда Гулистон туманида оммавий сайёр қабул ташкил этилди. Қабул жараёнида фуқаролардан 26 та мурожаат қабул қилинди. Уларнинг 9 таси бўйича жойида ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, ўрганиш талаб этиладиган 17 та мурожаат белгиланган тартибда кирим қилинди ва ижрога қаратилди.

Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев раҳбарлигида вилоятнинг Янгиер ва Ширин шаҳарларида барча сектор раҳбарлари ва мутасадди идоралар раҳбар ва масъул ходимлари билан ҳамкорликда сайёр қабуллар ташкил этилиб, иштирокчи фуқаролардан жами 38 та мурожаат қабул қилинди.

Тушган мурожаатларнинг 19 таси бўйича жойида ҳуқуқий тушунтириш берилиши таъминланди. Шунингдек, ўрганиш талаб этиладиган 19 та мурожаатлар белгиланган тартибда кирим қилиниб, ижроси юзасидан масъул раҳбарлар топшириқлар берилиб, аниқ муддат белгиланди.

Булардан ташқари, вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида фуқаролар учун сайёр қабуллар ташкил этилиб, фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.