Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайёр қабулдаги ноодатий мурожаат: ваъда бажарилди
17:00 / 2020-09-28

Каттақўрғон тумани ҳокими Аъзамхон Баҳромовнинг навбатдаги сайёр қабули чоғида ноодатий ҳол рўй берди.


Каттақўрғон тумани ҳокими Аъзамхон Баҳромовнинг навбатдаги сайёр қабули чоғида ноодатий ҳол рўй берди.

Навбати келган ёш қиз ҳоким рўпарисига келиб ўтирди.

– Келинг, қизим, сизни қандай мурожаатингиз бор? Нима муаммо? – гап бошлади туман раҳбари.

– Менда ҳеч қандай муаммо йўқ, мурожаат ҳам. Сизга берган ваъдамни устидан чиққанимни айтгани келгандим... Ўқишга кирдим. Давлат грантига.

Бу гапни эшитган ҳоким жойидан туриб кетди. Қўлига қизнинг жавоб варақасини олиб, йиғилганларга таништирди:

Гавҳар Ҳамидуллаева! Иккита фандан ҳам 29 тадан тўғри жавобни белгилаб, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетига талабаликка тавсия этилибди. Сизга таълим-тарбия берган устозларингизга раҳмат!..

Ҳамма бўлғуси журналистни табриклади. Биз бўлса, уни секин суҳбатга тортдик.

– Ўзим "Катта минг" МФЙда яшайман. Бу йил туманимиздаги 23-мактабни олтин медаль билан тамомладим, – дейди Гавҳар. – Медални туманимиз ҳокимининг қўлларидан қабул қилиб оларканман, албатта, олий ўқув юртига ўқишга кираман, деб ваъда берган эдим. Устозларимнинг меҳнати, катталарнинг дуоси билан талаба бўлдим.