Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайёр қабулда оромгоҳ масаласи кўрилди
17:33 / 2019-08-27

Қўзибой Ўлжаев ва Зоҳир Бозоровга Ўзбекистон фуқаролигини олиш бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.


Қўзибой Ўлжаев ва Зоҳир Бозоровга Ўзбекистон фуқаролигини олиш бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Нормурод Тоғаевнинг пенсияга доир муаммосини бартараф этиш бўйича туман пенсия жамғармасига вазифа юклатилди. 

Бу масалалар Навоий вилояти Нурота туманининг олис ҳудудларидан бири -“Сентоб” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган сайёр қабулда ҳал этилди. 

Унда фуқароларни қайнаб келаётган ўн бешдан ортиқ масала кўтарилди. Шундан учтаси шу жойни ўзида ҳал этилиб, қолгани назоратга олинди. Хусусан, Ҳамро Рўзибоевнинг мурожаатига кўра, Нурота туманида болалар учун ёзги оромгоҳлар мавжуд эмас,бу эса нуроталик болаларнинг узоқ Зарафшон шаҳридаги оромгоҳларда ҳордиқ чиқаришига сабаб бўлмоқда. Ваҳоланки, хорижий саёҳлар дам олаётган Сентоб қишлоғининг ўзида экооромгоҳларни ташкил этиш имконияти мавжуд. Шу боис мазкур мурожаат туман ҳокимлигини назоратга олинди.

photo5413419635518319242.jpg

Сайёр қабул якунида Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан жисмоний имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган фуқарога ногиронлик аравачаси, қўлтиқтаёқ ва қулоқчинлар берилди. 

Шунингдек, сайёр қабулда иштирок этган фуқароларга бадиий адабиётлар тарқатилди.
Сайёр қабулда Навоий вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ш.Баҳронов Нурота туман ҳокими У. Халилов ва бошқалар иштирок этди.