Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайёҳлик салоҳияти тақдимоти
21:00 / 2018-04-30

Пойтахтимизда Ўзбекистон ва Туркия Республикаси ўртасида туризмни янада ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш, туркиялик меҳмонларни юртимиз сайёҳлик салоҳияти билан таништиришга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Пойтахтимизда Ўзбекистон ва Туркия Республикаси ўртасида туризмни янада ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш, туркиялик меҳмонларни юртимиз сайёҳлик салоҳияти билан таништиришга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ўтказилган тадбирда икки давлат оммавий ахборот воситалари вакиллари, тадбиркорлар иштирок этди. Унда давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, истиқболи порлоқ режаларни ҳаётга татбиқ этиш, ўзбек туризми салоҳиятини янада такомиллаштириш юзасидан фикрлашилди.

Мамлакатимиздаги 7 мингдан зиёд меъморий обида сайёҳларни, бутун дунё аҳлини қизиқтириб келади. Шу боис мазкур объектларни замонавий сайёҳлик масканларига айлантириш, хорижликлар ва юртдошларимиз учун қулайлик яратиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, баъзи давлатлар учун виза тизимида қулайлик яратилгани, электрон тизим йўлга қўйилгани, қисқа муддатларда ҳужжатларни расмийлаштириш имконияти берилаётгани юртимизга келувчилар сафини кенгайтирмоқда.

Бундан ташқари, байрам, дам олиш ҳамда таътил кунларида транспортдан фойдаланиш тизимининг арзонлаштирилиши эса ички туризмни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Пойтахтимизнинг ўзида 150 меҳмонхона бўлиб, 11 мингдан зиёд келувчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Бу каби қулайликни сайёҳлик ҳудуди ҳисобланган вилоятларда ҳам яратиш, юртимизга қизиқиш билдираётган хорижлик инвесторларни соҳага кенг жалб этиш юзасидан таклифлар берилди.

Туризмни ривожлантириш, сайёҳларга хизмат кўрсатишда барча транспорт воситаларидан кенг фойдаланилмоқда. Соҳани янада ривожлантиришга хорижлик авиакомпанияларни жалб этиш, бошқа давлатлар тажрибасини ўрганиш, хусусан, туркиялик мутахассислардан ёрдам олишда режали ишлар амалга оширилмоқда.

Тадбирда сайёҳлар учун меҳмонхона, транспорт ва бошқа хизмат кўрсатиш турлари, нархлари, электрон манзиллар, телефон рақамлари ҳақида тўлиқ маълумотлар берилди.